Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ бўлди

Кеча, 14 март куни Тошкент шаҳрида 5 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси хабар берди.

Воқеа пойтахтнинг Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида соат 19:40 ларда содир бўлган. 5 та автомашина: Lacetti, 3 та Cobalt ва Kinglong русумли автомашиналар тўқнашган.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 3 нафар ҳайдовчи тан жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган.

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар