Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 21 млн кишидан ошди
Дунёда коронавирус пандемияси бошлангандан буён 21 миллиондан ортиқ киши COVID-19 инфекциясини юқтириб олди. «Worldometer» сайтидаги сўнгги янгиланишлар шундан далолат бермоқда.
Маҳаллий вақт билан соат 11:00 ҳолатига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 21 357 890 кишига етган. Беморларнинг 763 387 нафари вафот этган, 14 151 766 нафари соғайган. Aйни пайтда дунё бўйлаб ўлим даражаси 5 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда 6 442 737 киши касалликдан даволанмоқда.
AҚШ дунёда коронавирус билан зарарланиш бўйича биринчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 5 476 266 киши вирус юқтирган. Шунингдек, Бразилия 3 278 895 нафар бемор билан иккинчи, Ҳиндистон эса 2 527 308 бемор билан учинчи ўринда турибди.
Ўзбекистонда 15 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 251 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар 28 661 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (84 фоиз) соғайган. Ҳозирда 5367 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. онавируси 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Хубей провинциясидаги Ухан шаҳрида аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган.