Ўзбекистонда яна 234 кишида коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда 15 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 251 (+234) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг
- 185 нафари Тошкент шаҳрида;
- 37 нафари Самарқанд вилоятида;
- 8 нафари Наманган вилоятида;
- 4 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда 28 661 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (84 фоиз) соғайган. Ҳозирда 5367 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1289 нафари оғир, 362 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақда хабар берилганди. Маълум қилинишича, бемор Юнусобод туманида яшаган 59 ёшли С.М. (аёл) бўлган.