Самарқандда коронавирусга чалинганлар сони 1400 кишидан ошди

Самарқанд вилоятида 15 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 кишига ошиб, 1429 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 1288 нафар бемор соғайган, 3 киши вафот этган. Ҳозирда 138 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 251 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 28 661 фуқаро (82 фоиз) соғайган. Ҳозирда 5367 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар