Наманганда фуқаро тулки боласини итларга ем қилди

Наманган вилоятида фуқаро иккита итини даладаги тулки боласига қайраган, оқибатда итлар тулкичани ғажиб ташлаган. Бу ҳақда Телеграмъдаги “Экологуз” канали хабар қилди.

Маълум бўлишича, мазкур шахс итларини қонун билан тақиқланган ит уриштиришга қатнаштириб келади.

“У Телеграмъдаги гуруҳларда айнан ана шу итларни уруштиришдан қонли лавҳаларни тарқатиб келмоқда. Умид қиламизки, мутасаддилар мазкур ҳолатни бартараф этиб, Яҳёбек исмли шахс қонун доирасида жавобгарликка тортилади, деган умиддамиз”, — дейилади хабарда.