Самарқанддаги Регистон меъморий ансамбли мовий рангда порлайди
Республика бўйлаб 15 сентябрь, сешанба куни тунда #moviynurtarat акцияси ўтказилиши муносабати билан Самарқанддаги Регистон майдони мовий рангга бурканади, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, ушбу акция аутизмга чалинган шахслар билан бирдамлик ва АСБ билан касалланган инсонларнинг ижтимоий муҳитга кириб бориши билан боғлиқ муаммоларга эътиборни қаратиш учун ташкил этилган. Шу сабабли республиканинг барча ҳудудларидаги асосий шаҳар тузилмалари ва диққатга сазовор жойлар мовий рангда порлайди.
Хусусан, Тошкентда «Wyndham», «Radisson blu hotel», «Hayatt Regency Tashkent» ва «Hilton» меҳмонхоналари, Ўзбекистон Миллий банки биноси ва Темурийлар тарихи музейи ушбу акцияга қўшилган. Шунингдек, «Анҳор Локомотив» боғидаги айланма чархпалак ҳам шу рангда ёритилади. Бундан ташқари Самарқанддаги Регистон майдони ҳам мовий рангга бурканади.