Намангандаги маҳалланинг 1 км ички йўлини асфальтлаш ишлари бошланди

Наманган шаҳридаги «Гулистон» маҳалласида 1000 метр ички йўлга асфальт ётқизилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, «Гулистон» маҳалласи ўрнида «Namangan city» қурилиши бекор қилинган. Бироқ маҳаллада қурилиш ишлари олиб борилмаётганини шаҳар ҳокими Олимжон Исаев қурилиш ишлари билан танишув жараёнида алоҳида таъкидлаган.

Маҳалла раиси ва фаоллари аҳоли вакилларига тушунтириши, қурилиш ишларига халақит бераётган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиб, ободонлаштириш ишларини якунлаш бўйича аниқ кўрсатмалар берган.

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, «Гулистон» МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли шарт-шароитини яхшилаш мақсадида 850 метр масофадаги лотоклар янгиланиб, 1000 метр ички йўлларни асфальтлаш бошланган. Бундан ташқари, электр тармоқларини яхшилаш мақсадида 69 та бетон таянчларни алмаштириш, 3,5 км ҳудудга тармоқ тортиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пахтаобод туманидаги 4 та маҳаллага 4,5 км асфалт ётқизилганди. Шунингдек, Сўхда йўл қурилиши ишларига 104 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши хабар қилинганди.

Янгиликлар