Тошкентда «Tracker» корхонанинг 5,2 млрд сўм қарзи учун хатланди

Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида «Tracker» русумли автомобиль корхонанинг 5,2 миллиард сўм қарзи учун хатланди. Бу ҳақда Мажбурий ижро буюроси матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: МИБ Тошкент шаҳар бўлими матбуот хизмати

Хабарга кўра, Мажбурий ижро бюроси қарздор «Агротех пахта МТП» корхонасидан ундирувчи «Ўзагролизинг» АЖ фойдасига 5 миллиард 269 миллион 21 минг 500 сўм миқдорида қарз ундириш тўғрисидаги ижро иши мавжуд. Ушбу иш 2019 йил 11 сентябрда қўзғатилган.

Қайд этилишича, қарздор корхона томонидан қарздорлик ихтиёрий муддат ичида тўланмаган. Давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. 2020 йил 8 октябрь куни қарздор «Агротех пахта МТП» МЧЖга тегишли бўлган «Tracker» русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига қўйилган.

Маълум бўлишича, ҳозирда ушбу ижро иши юзасидан қолган қарздорликни ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиши билан бирга, хатланган автотранспорт воситасини электрон онлайн аукционга чиқариш ва реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Наманган шаҳрида 3 та МЧЖнинг қарздорлиги сабаб 300 миллион сўмдан ортиқ мол-мулки хатлангани, Риштон тумани ҳокимлигидан фуқарога 148 миллион сўм ундирилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар