Ўзбекистон энг йирик миллий брендлар рейтингида Кения ва Ироқ орасида қайд этилди

Ўзбекистон «Brand Finance» консалтинг компаниясининг энг йирик миллий брендлар рейтингида 9 поғона юқорига кўтарилди.

Фото: «Brand Finance»

Таъкидланишича, 2020 йилда энг қиммат миллий брендлар 100 талигинининг қиймати 13 триллион 1 миллард долларга камайган. Рейтингда АҚШ яна бир бор биринчи ўринни эгаллаган. Шунингдек, кучли учликдан Хитой ва Япония мамлакатлари жой олган.

Бундан ташқари, Германия, Буюк Британия, Франция, Ҳиндистон, Канада, Италия ва Жанубий Корея рейтингнинг дастлабки ўнлигига киритилган. Мазкур 10 бренд нархи 14 фоизга арзонлаган. Ирландия дастлабки 20 мамлакатлар орасида қиймати 11 фоизга ўсган ягона брендга айланган.

Компания маълумотларига кўра, янгиланган рейтингда Ўзбекистон 61-ўринни эгаллаган. Мамлакат 2020 йилги рейтингда 9 поғона юқорилаган. Ироқ Ўзбекистондан бир поғона юқори ва Кения бир поғона пастдан ўрин олган.

Маълум қилинишича, Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг яхши кўрсаткични Қозоғистон (44-ўрин) ва МДҲ давлатларидан Россия (14-ўрин) қайд этган.

Маълумот ўрнида, миллий брендни баҳолаш иқтисодиёт, инвестиция, туризм, сиёсат ва бошқаларни ўз ичига олади.

Аввалроқ Ўзбекистон 2020 йилда дунёнинг энг хавфсиз 10 та мамлакати қаторига киритилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар