Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 16 январнинг асосий хабарлари

«Worldometers»нинг 16 январь, якшанба куни Тошкент вақти билан соат 23:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 94 610 484 киши;
  • касалликдан тузалганлар — 67 540 995 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 2 024 036 кишини ташкил этади.

Ўзбекистондаги вазият

Фото: «Tez News»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, 2021 йил 15 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 904 (+59) нафарни ташкил этмоқда. Соғайганлар жами 76388 (+53) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 897 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Жаҳондаги вазият

Фото: «futurerussia.gov.ru»

Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши бўйича қуйидаги мамлакатлар вирус «ўчоғи» бўлиб турибди:

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 24 131 690 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (10 556 976 киши), Бразилия (8 413 413 киши), Россия (3 544 623 миллион киши), Англия (3 357 361 киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 94,6 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 16 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 167 118 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 152,437 нафари тўлиқ соғайган, 2 349 нафари вафот этган.

Фото: «Getty Images»

Қирғизистонда 16 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, 82 986 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 78 866 нафари соғайиб, 1 382 киши ҳаётдан кўз юмган.

Тожикистонда 16 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 13 308 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг барчаси коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 90 нафари вафот этган.

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Фото: «Reuters»

Россияда 16 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 3 544 623 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 2 936 991 нафари соғайган, 65 085 нафари вафот этган.

Янгиликлар