Тошкентда «Matiz» билан тўқнашган «Epica» ағдарилди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 9 май куни «Matiz» ва «Epica» иштирокида тўқнашув содир бўлди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 21:30 атрофида туманнинг Кўкча Дарвоза кўчасида содир бўлган. Аниқланишча, 1994 йилда туғилган О.Р. «Epica»ни бошқариб кетаётиб, 1997 йилда туғилган Б.П. бошқарувидаги «Matiz» билан тўқнашган. Оқибатда О.Р.иль салонида бўлган йўловчи М.К. тан жароҳати олгани сабаб шифохонага ётқизилган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан туман ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар