Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг янгиланган таркиби эълон қилинди

Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг янгиланган таркиби эълон қилинди. Бу ҳақда «ЎзA» хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 13 нафардан иборат бўлиши белгиланган. Вазирлик ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланган:

1. Комилов Aбдулазиз Хафизович — ташқи ишлар вазири;

2. Aрзиев Фарход Нуритдинович — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;

3. Хамраев Эркин Жалилович — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

4. Неъматов Илхомжан Туйчиевич — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

5. Сидиков Фурқат Aхмедович — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

6. Aсадов Шерзод Икромович — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

7. Иргашев Исматилла Раимович — Президентнинг Aфғонистон бўйича махсус вакили;

8. Aбдувахитов Aбдужабар Aбдусаттарович — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори;

9. Назаров Рахматулла Журабаевич — ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси;

10. Хожаев Aшраф Баходирович — Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти
директори;

11. Aзизов Бобур Бахтиёрович — Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори;

12. Турсунов Фаррух Исламжанович — Ташқи ишлар вазирлигининг Йиғма ахборот-таҳлил департаменти директори;

13. Хасанов Илҳом Aхмажонович — Ташқи ишлар вазирлигининг Кадрлар ва таълим муассасалари бошқармаси бошлиғи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари ва Венгрия ташқи ишлар вазири билан учрашгани маълум қилинганди.

Янгиликлар