Оқдарёда 2,5 километрдан зиёд масофадаги йўл асфальтланди
Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 4 та ички хўжалик ерларида жами 2560 метр узунликда асфальтобетон қопламаси ётқизилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Оқдарё туманида ички хўжалик йўлларини таъмирлаш дастурига қўшимча равишда тумандаги 4 та ички хўжалик йўлларида жами 2560 метр узунликда асфальтобетон қопламаси ётқизилиб, фойдаланишга топширилган. Жумладан:
- «Наврўз» маҳалласининг Aлишер Навоий кўчасида 130 метр;
- Ғалаба кўчасида 500 метр;
- Зарафшон кўчасида 520 метр;
- «Темирак» маҳалласининг Темирак қишлоғи ички йўлига 1300 метр узунликда асфальтобетон қопламаси ётқизилди.
Қайд этилишича, «Наврўз» маҳалласининг «Зарафшон» кўчасига қўшимча равишда 220 метр ирригация новлари ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пахтаобод туманидаги 4 та маҳаллага 4,5 километр асфальт ётқизилгани ҳамда Иштихондаги 6 километрлик йўл таъмирига 890 миллион сўм маблағ ажратилганлиги ҳақида хабар берилганди.