Оқдарёда 7 та оилавий-хусусий боғча фаолиятини бошлайди (фото)

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида еттита оилавий-хусусий боғча фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 16 сентябрь куни Оқдарё тумани «Тараққиёт» маҳалласида яшовчи Гулнора Файзиева хонадонида «Кўзмунчоқ» номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини фойдаланишга топширилган.

Фото: Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбирда туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов, ҳоким ўринбосари Сардор Луқмонов ва мактабгача таълим бўлими мудири Бахтигул Асророва иштирок этган.

Фото: Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбир давомида туман ҳокими оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошлашлари учун барча шароитлар яритилиши, болаларни соғлом овқатлантириш ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда таълим-тарбия бериш тўғрисида таъкидлаган.

Фото: Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, тадбир сўнгида тадбиркорларни фаолиятини ривожлантириш ҳамда уларни қўллаб-қуватлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган битимга мувофиқ яна 6 нафар тадбиркорларга оилавий нодавлат мактабгача ташкилотлари фаолиятини бошлаш учун рухсатномалар берилган. Мазкур рухсатномалар натижасида чекка қишлоқлардаги 12 нафар хотин-қиз иш билан таъминланиши ва 150 нафар мактабгача таълим ёшидаги болалар ташкилотларга қамраб олиниши қайд этилган.

Фото: Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, туманда ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 70 тага етган.

Аввалроқ Пайариқда 100 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлагани ва Иштихонда бир кунда жами 250 ўринли 3 та боғча фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Пайариқда 100 ўринли давлат-хусусий шерикчилик болалар боғчаси фойдаланишга топширилгани ва Каттақўрғонда 14 йилдан бери фойдаланилмаётган боғча капитал таъмирлангани маълум қилинди.

Янгиликлар