Шофирконда Жўйнав ва Ғуломте ҳудудидан «темир дафтар»га киритилган 35 нафар фуқаро мурожаатлари ҳал этилди

Бухоро вилояти Шофиркон туман ҳокими Шукрулло Ҳакимов 15 cентябрь, сешанба куни «темир дафтар»га киритилган аҳоли вакиллари билан индивидуал тарзда ишлаш ҳамда олиб борилган чора-тадбирлар самарадорлигини назорат қилиш мақсадида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Шофиркон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, туман ҳокимлиги ҳамда корхона, ташкилот мутасаддилари билан бўлиб ўтган йиғилишда Жўйнав ҳудудидан 25 та, Ғуломте ҳудудидан эса 17 та «темир дафтар»га киритилган оилалар билан ишлашда олиб борилган ишлар натижаси мониторинг қилинган.

Маълум бўлишича, жўйнавлик «темир дафтар»га киритилган 18 нафар, ғуломтелик 17 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилган бўлиб, қолган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиш жараёнида.

Фото: Шофиркон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Қайд этилишича, туман ҳокими бу бўйича бириктирилган мутасаддиларга хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг иқтисодий аҳволи ва уларнинг даромад манбалари билан танишиш, шундан сўнг уларнинг хоҳиш ва истаклари, имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бирор фаолиятга жалб қилиш, имтиёзли кредит асосида тадбиркорликни йўлга қўйиш, иссиқхона қуриб даромад олишлари, паррандачилик, чорвачилик, асаларичилик каби йўналишларда иш бошлашлари ҳамда бўш турган ер майдонлари, хўжалик томорқаларидан самарали фойдаланишлари лозимлиги борасида қилинган ишларни янада жонлантириш, камбағал оилаларнинг  бу борадаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳақида топшириқлар берган.

Шунингдек, Шукрулло Ҳакимов мурожаатларни ўз вақтида ҳал этишда сусткашликка йўл қўйган мутасаддилар, корхона ва ташкилот раҳбарларига қатъий огоҳлантириш берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шофирконда «темир дафтар»га киритилган 8 нафар фуқарога жами 36 бош қўй ва эчки тарқатилгани ҳамда Бухорода Миллий гвардия томонидан оилавий шароити оғир фуқароларга қорамол тарқатилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар