Бухорода Миллий гвардия томонидан оилавий шароити оғир фуқароларга қорамол тарқатилди (фото)

Миллий гвардия Бухоро вилояти бошқармасига бириктирилган секторда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Хабарга кўра, Бухоро тумани «Туркон» МФЙда яшовчи фуқаро A.Н.нинг оилавий шароити оғирлиги юзасидан қилган мурожаати масъуллар томонидан ўрганилиб, унинг аҳволидан хабар олинди. «Саховат ва кўмак» тадбирлари доирасида эҳтиёжманд оилалар қаторида ушбу оилага Миллий гвардия ҳамда туман ҳокимлиги масъул ходимлари томонидан 3 бош қўй олиб берилди. Шунингдек, ишчи гуруҳнинг маҳаллалар бўйлаб уйма-уй юриб олиб бораётган ўрганишлари натижасида Бухоро туман «Галаосиё» МФЙда яшовчи фуқаро С.Ў.га оилавий шароитидан келиб чиқиб, 2 бош қорамол етказиб берилди.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур саховат тадбирлари Миллий гвардия Бухоро вилояти бошқармасига бириктирилган сектор масъуллари томонидан маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилаларни ўрганиш ишлари доимий равишда босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижонда аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсадида 5 нафар фуқарога бройлер жўжалари топширилгани, Фарғонада Миллий гвардия ходимлари томонидан аҳолига қўриқловни таъминлаш бўйича тушунтириш берилгани ҳамда Бухорода Миллий гвардия бошқарма психологлари томонидан 40 дан ортиқ оилаларнинг бузилиши олгани ҳақда хабар қилинганди.