Сўнгги суткада 619 нафар кишида коронавирус аниқланди

15 сентябрь Ўзбекистонда яна 600 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 15 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 166 644 (+619) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 38 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 16 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Бухоро вилоятида,
  • 16 нафари Жиззах вилоятида,
  • 7 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 8 нафари Навоий вилоятида,
  • 18 нафари Наманган вилоятида,
  • 54 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 11 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 9 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 47 нафари Фарғона вилоятида,
  • 22 нафари Хоразм вилоятида,
  • 136 нафари Тошкент вилоятида,
  • 231 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 85 нафар,
  • Андижон вилоятида 112 нафар,
  • Бухоро вилоятида 20 нафар,
  • Жиззах вилоятида 27 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
  • Навоий вилоятида 22 нафар,
  • Наманган вилоятида 10 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 141 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 33 нафар,
  • Фарғона вилоятида 100 нафар,
  • Тошкент вилоятида 234 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 275 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 159 444 (+1 067) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 175 нафарни ташкил қилди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда 13 сентябрь куни коронавирус билан касалланганлар ва соғайганлар сони маълум бўлди, деб хабар берган эдик.

Янгиликлар