Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати иссиқ бўлиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, дам олиш кунлари хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳавонинг кириши давом этади, Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво кам булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 8—10 даража атрофида, кундузи 23—25 даража бўлади. Бундай ҳарорат иқлимий меъёрдан 4—5 даражага юқоридир.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда октябрь ўртасининг об-ҳавоси ҳар хил бўлади. Қайд этилишича, 2012, 2016 ва 2018 йилларда кечаси ҳаво ҳарорати аёзларгача пасайган, кундузи эса термометр устуни 6—8 даража илиқдан кўтарилмаган.

Маълум қилинишича, 2008, 2010, 2011, 2017 йилларда октябрь ўртасида энг иссиқ об-ҳаво кузатилган – кундузи ҳарорат 28—30 даражага кўтарилган. Октябрнинг шу кунлари учун максимал ҳарорат рекорди 32—34 даражани ташкил этади.

Aввалроқ Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об ҳаво кузатилиши маълум қилингани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар