Тўрақўрғонда эшик қулфини бузиб, тилла занжир ўғирлаган 2 киши қўлга олинди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 2 киши хонадоннинг эшик қулфини бузиб, тилла занжирни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 14 октябрь куни Тўрақўрғон туманида яшовчи 35 йшли фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб,  13 октябрь куни соат 10:00 дан соат 13:30 гача бўлган вақт оралиғида уйида ўғирлик содир бўлганиини маълум қилган. Мурожаатда уйида ҳеч ким йўқ пайтда эшик қулфини бузиш йўли орқали кимдир кириб, шкаф ичида бўлган нархи 3 ярим миллион сўмлик тилла занжирини ўғрилаб кетганлигини айтиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта суриштирувчиси ва Жиноят қидирув бўлими тезкор вакиллари томонидан тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилган. Натижада ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи, 60 ва 49 ёшдаги икки фуқаро содир этгани аниқланган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 14 октябрь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Данғарада ошхонада салкам 1 миллион сўмлик буюмларни ўғирлаган эркак қўлга олингани, Жондорда йигит ҳамқишлоғи билан ўз уйидан 3,5 миллион сўмлик қорамол ўғирлагани хабар қилинган эди.

Янгиликлар