Ўзбекистонда ҳайдовчилар машина рақамини беркитгани учун жаримага тортилади

Ўзбекистонда ҳайдовчилар автомашина рақамларини беркитганлиги учун 223 минг сўмдан 1 миллион 115 минг сўмгача жаримага тортилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Telegram

Таъкидланишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, автомашинанинг давлат рақамларига турли хил нарсаларнинг ўрнатилиши ва уларнинг кўринишига тўсқинлик қиладиган қопламалар билан ёпиш ушбу қурилмаларни мусодара қилиш билан жаримага тортилади.

Бундай рақамларга эга автоуловлардан фойдаланганлик учун фуқароларга 223 минг сўмдан 669 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 669 минг сўмдан 1 миллион 115 минг сўмгача жарима солинади.

Аввалроқ Фарғона вилоятида 17 октябрдан бошлаб ниқобсиз юрган фуқаролар видеофотофикцация орқали аниқланиб, жаримага тортилиши ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, республикада биринчи марта жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай, ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни видеофотофикцация воситалари орқали аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади.

Янгиликлар