Ўзбекистонда ўтказилган рейдларда 6 кун давомида қанча қоидабузарлик аниқлангани маълум бўлди (видео)

Ўзбекистонда 24 август кунидан 30 август кунига қадар ўтказилган рейдлар давомида жами 46 946 та қоидабузарлик учун баённомалар расмийлаштирилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, булар:

  • Қўпол қоидабузарликлар 19 037 та;
  • Маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш 797 та;
  • Светофорнинг тақиқловчи ишорасига риоя этмаслик 1407 та;
  • Тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқариш 4143 та;
  • Ҳаракат вақтида телефондан фойдаланиш 465 та;
  • Автомобиль ойналарини тегишли рухсатномасиз қорайтириш 397 та;
  • Хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик 9180 та;
  • Йўл белгиларига риоя этмаслик 2313 та;
  • Жарима майдонига жойлаштирилган транспорт воситалари 4692 та.

Аввалроқ Андижонда ўтказилаётган «Тозалаш-антитеррор» профилактик тадбирга 2693 нафар ходим жалб этилгани, 330 мингдан зиёд объект тўлиқ текширилиб, далолатномалар расмийлаштирилгани ҳақида хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда ўтган 6 ой давомида 14 миллиард сўмлик зарарлар ундирилган. Терговчиларнинг 447 та ноқонуний қарори бекор қилиниб, 41 миллиард сўмлик моддий зарар ундирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар