Самарқандда терговчиларнинг 447 та ноқонуний қарори бекор қилиниб, 41 млрд сўмлик моддий зарар ундирилди

Самарқанд вилояти Ургут туманида прокурорлар терговчиларнинг 447 та ноқонуний қарорини бекор қилди.
Order Xanax Online Legit

Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, йилнинг биринчи ярмида Самарқанд вилояти прокуратура органлари томонидан 408 та жиноят ишлари юзасидан тергов ўтказилган. Келиб тушган 1326 та жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар асосида 150 та жиноят ишлари қўзғатилган, 1206 таси бўйича терговга қадар текширув ўтказилди.
Buy Phentermine Hcl 30Mg Capsules

Вилоятда ўтган даврда 1808 та жиноят ҳисобга олиниб, 2019 йилга нисбатан 484 та (36,6 фоиз)га ошган. Хусусан, Пахтачида 27 та, Булунғур ва Нарпайда 24 тадан, Иштихонда 20 та ҳамда Оқдарёда 18 та маҳаллада жиноятлар ошган.

Шу даврда барча мутасадди органлар томонидан 1583 та жиноят ишлари юзасидан тергов харакатлари ўтказилиб, прокурорлар томонидан терговчиларнинг 447 та ноқонуний қарорлари бекор қилинди. Зарур процессуал ҳаракатларни ўтказиш ҳақида 1013 та ёзма кўрсатмалар берилди. Етказилган 41 миллиард сўмлик моддий зарар ундирилиб, вилоят бюджети ва тадбиркорлик субъектларига қайтарилди.

Вилоятдаги жиноий, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судларда қайд этилган даврда кўрилган 27 846 та ишларнинг 5 мингтасида прокурор ваколати таъминланди. 3510 та ишнинг қонунийлиги ўрганилиб, турли инстанцияларда прокурорлар протести билан судларнинг 131 та ноқонуний қарорлари бекор қилинди ёки ўзгартирилди.

Маълумот учун, Каттақўрғонда йилнинг дастлабки 6 ойида Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар 2019 йил шу даврига нисбатан 152 тага камайган.

Аввалроқ Тошкентда Президент Халқ қабулхоналарига келиб тушган 3800 дан зиёд мурожаатларниинг 84 фоизи қаноатлантирилгани, Шофирконда Халқ қабулхонаси иш ҳақини ололмай келган қурилиш отрядининг 20 миллион сўмини ундириб бергани ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг ўн иккинчи сессияси қачон ўтказилиши маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар