Самарқандда ўтган 6 ой давомида 14 млрд сўмлик зарарлар ундирилди

Самарқанд вилоятида ўтган 6 ой давомида 14 миллиард сўмлик зарарлар ундирилди. Бу ҳақида «Tez News» мухбири хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида сўнгги 6 ойда давлат органларини ҳуқуқий ҳужжатларининг ўрганилиши натижасида 6056 та прокурор назорати ҳужжатлари қўланилган ва 1343 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Қайд этилишича, Самарқанд вилоят прокурорларнинг қарор ва тақдимномалари асосида 2012 нафар шахслар интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган ҳамда 1349 та ноқонуний қарорларга протест келтирилган. Сўнгра судларга 19 миллиард сўмлик 614 та даъво аризалари киритилган.

Ўтказилган текширувлар натижасида ва жиноятларни тергов қилиш жараёни давомида 14 миллиард сўмлик зарарларнинг ундирилиши ва маҳаллий бюджетга туширилиши таъминланган. Умумий назорат йўналиши бўйича қўпол қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 157 та жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, вилоят ҳамда туман-шаҳар прокуратуралари томонидан амалга оширилган ишларнинг 5 та йўналишдаги фаолияти Бош прокуратура томонидан ижобий деб топилган ва республика бўйича оммалаштирилган.

Аввалроқ Самарқандда терговчиларнинг 447 та ноқонуний қарори бекор қилиниб, 41 миллиард сўмлик моддий зарар ундирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Шофирконда Халқ қабулхонаси иш ҳақини ололмай келган қурилиш отрядининг 20 миллион сўмини ундириб бергани маълум қилинди.

Янгиликлар