Тошкент туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади
Бектемир туманида газ таъминоти вақтинча узиб қўйилади, дея хабар бермоқда Бектемир тумани ҳокимлиги.

Фото: inosmi.ru
Хабарга кўра, 18 июнь куни «Bektemirtumangaz» таъминоти бўлими томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилиши сабабли, Бектемир тумани «Иқбол» маҳалласида соат 10:00 дан 18:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик ўчирилади.
«Таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ, Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади деб хабар берган эдик.