Пахтачида видеороликлар танловида ғолиб бўлган ўқувчи 30 млн сўм пул мукофотига эга бўлди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида «Ёшлар илм-фан учун» креатив видеороликлар танловида иштирок этган мактаб битирувчиси 30 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда «Yoshlar ilm-fan uchun» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: «Yoshlar ilm-fan uchun» Telegram канали

Пахтачи тумани 33-мактабнинг 11-синф битирувчиси Асадбек Бобоқулов Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкил этилган «Ёшлар илм-фан учун» креатив видеороликлар танловининг «Энг яхши аниматцион видеоролик» номинациясида 1-ўринни эгаллаб, 30 миллион сўм маблағни қўлга киритган.

Фото: «Yoshlar ilm-fan uchun» Telegram канали

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган ушбу танловда ғолиблар Экспертлар кенгашининг онлайн овоз бериш йўли билан аниқланган. Танловда 200 ортиқ ёшлар иштирок этган. Таъкидланишича, барча роликлар Ўзбекистондаги телеканаллар учун база сифатида тақдим этилади ва эфирга узатилади.

Аввалроқ Aндижонлик мактаб ўқувчиси 1,5 минг долларлик дастурлаш курсига грант ютиб олгани ҳамда бухоролик мактаб ўқувчиси яратган дастурлар таълим тизимига татбиқ этилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар