Учкўприкда ўртоғининг машинасидан 500 доллар ўғирлаган шахс ушланди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида ўртоғининг машинасидаги 500 доллар пулини яширин равишда ўмарган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, 15 cентябрь, сешанба куни фуқаро У.С. ўртоғи С.И.нинг «Учкўприк» МФЙ ҳудудида «Nexia-2» русумли автомашинасини очиқ ҳолда турганлигини кўриб, ўғрилик жиноятини содир этган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, у ўртоғига ҳазил қилиш мақсадида машина калити ва салонда бўлган 650 минг сўм ҳамда техник паспорт ичидаги 500 долларни олиб, автомашина калити ва 650 минг сўмини қайтариб берган. Қолган 500 долларни эса яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Aввалроқ Булунғурда машина ичидан 700 минг сўм ўғирлаган шахс ушлангани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар