Чустда 4,5 млрд сўмга таъмирланган мактаб фойдаланишга топширилди (фото)

Наманган вилояти Чуст туманида 17 октябрь куни 4,5 миллиард сўмга таъмирланган 76-мактаб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Наманган вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, тумандаги 76-умумий ўрта таълим мактаби очилиш маросимида туман ҳокими Бекзод Ҳамдамов, туман прокурори, туман ДСИ раҳбари, жамоатчилик вакиллари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этган.

Фото: Наманган вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Мактаб 2 қават, 216 ўрин, 15 та синфхона, 90 ўринли мажлислар зали, 35 ўринли замонавий ошхона, 60×30 ўлчамдаги очиқ стадион, 9×18 ўлчамдаги ёпиқ спорт залини ўз ичига олган. Бундан ташқари, ахборот технологиялари, тўгарак хоналари, кимё, биология, физика лаборатория, ўғил ва қиз болалар учун технология, мусиқа хоналари ва кутубхоналар ҳам замон талабига мос реконструкция қилинган.

Фото: Наманган вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Бундан аввал Тойлоқда умумий қиймати салкам 4,5 миллиард бўлган 2 та мактаб биноси фойдаланишга топширилгани ва Жондор туманидаги мактаб 6 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига таъмирлангани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Фарғона туманида 420 ўрин мўлжалланган мактаб ҳамда Олтиариқда салкам 4 миллиард сўмга таъмирланган мактаб фойдаланишга топширилгани маълум қилинганди.