Алишер Усмонов бизнес маркази қуриш учун нега Наманганни танлагани маълум бўлди

Алишер Усмонов нима учун бизнес маркази қуриш учун Наманган шаҳрини танлагани маълум бўлди. Бу ҳақда «Repost» хабар берди.

Фото: «championat.com»

Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида Алишер Усмонов номидаги ёшлар бизнес маркази очишни режалаштирилганлигини айтган. Ушбу марказда хорижлик мутахассислар ёшларни бизнес кўникмаларига ўргатади. Шунингдек, Алишер Усмонов Наманган вилояти бюджетига 2019 йил 50 миллион доллар ўтказган.

«Усмоновни Наманган билан оилавий тарихи боғлайди: Алишер Бурҳонович Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида туғилган, отаси прокурор бўлиб ишлаган. Бувиси Марям Отабаевна турли давлат идораларида ишлаган, шаҳар ижроия қўмитасининг биринчи раиси бўлган», — дейди Алишер Усмоновнинг матбуот котиби.

Аввалроқ Наманган шаҳрининг Амир Темур кўчасидаги 6 гектарлик собиқ «Кичкинтойлар боғи»да «UMS Holding» асосчиси, келиб чиқиши наманганлик бўлган тадбиркор Алишер Усмонов томонидан халқаро бизнес маркази қурилиши режалаштирилганлиги ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар