Алишер Усмоновнинг Намангандаги халқаро бизнес маркази қачон қурилиши маълум қилинди
Наманган шаҳрининг Амир Темур кўчасидаги 6 гектарлик собиқ «Кичкинтойлар боғи»да «UMS Holding» асосчиси, келиб чиқиши наманганлик бўлган тадбиркор Алишер Усмонов томонидан халқаро бизнес маркази қурилиши режалаштирилган. Ушбу марказ конгресс-холл, бизнес мактаби, меҳмонхона, экопарк, спорт-соғломлаштириш иншоотларини ўз ичига олади. Шунингдек, бу ерда сунъий кўллар, фавворалар, автотураргоҳлар қирилиши режалаштирилган.

Фото: Наманган вилояти матбуот хизмати
Бир муддат мазкур марказ қурилиши тўхтаб қолган ва унинг келажаги борасида саволлар туғилаётганди.

Фото: Наманган вилояти матбуот хизмати
«Халқаро бизнес маркази қурилиши баҳор ойларидан бошланади. Бу ерда келгусида халқаро симпозиумлар, бизнес-форумлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шу орқали Наманганга инвестициялар кириб келиши жадаллашади, бизнес-туризм учун кенг имкониятлар яратилади. Мазкур марказ Наманганнинг ўзига хос брендига айланади», — дейди Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов.

Фото: Наманган вилояти матбуот хизмати
Аввалроқ Наманганнинг янги ҳокими Шавкат Абдураззоқов томонидан «Namangan city» қарори бекор қилингани ва лойиҳа бошқа ҳудудга кўчирилиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир: «Namangan city» қурилиши бошқа ҳудудга кўчирилади