Наманганнинг янги ҳокими «Namangan city» қарорини бекор қилди (видео)
Наманган ҳокими «Namangan city» қарори бекор қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Хабарга кўра, Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шахридаги Фурқат ва Гулистон маҳаллалари ўрнида қурилиши режалаштирилган янги шаҳар қарори бекор қилинганини билдирган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Шунингдек, янги шаҳар қурилиши Наманган шаҳрига туманлардан қўшиб берилган ерларда амалга оширилиши айтилган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Аввалроқ Бухорода қурилаётган «Bukhara City»га 600 млн доллар инвестиция жалб қилиниши, Наманганда 123 млн долларлик лойиҳа асосидаги тематик парк фаолияти йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.