Андижондаги ёғ-мой корхонасидан тадбиркорга 112 минг доллар ундириб берилди

Тошкент шаҳрида туманлараро иқтисодий суд томонидан «MT Invest-Impeks» корхонасига 112 400 АҚШ доллари ҳақи ундириб берилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Хабар қилинишича, «Андижон ёғ-мой» корхонаси «MT Invest-Impeks» корхонасидан 112 400 АҚШ доллари миқдорида қарз олгани аниқланган. Ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгач, шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси ҳар икки тарафга юборилган.

Ижро ҳаракатлари жараёнида «MT Invest-Impeks» корхонаси фойдасига 112 400 АҚШ доллари 1 миллиард 176 миллион 122 минг сўм кўринишида ундириб берилган.

Аввалроқ Бизнес-омбудсман наманганлик тадбиркорга солиқ қарздорлигини ундириб бергани ва Андижондаги корхонадан 13 нафар ходимнинг 55 млн сўм иш ҳақи ундирилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар