«Мовий гумбазлар» боғидаги дарахтлар сони эълон қилинди

17 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжумани давомида инвентаризация пайтида боғда жами 1,5 мингга яқин дарахт ҳисоблангани маълум бўлди. Бу ҳақда Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бошқармаси бошлиғи Абдурашид Содиқов маълум қилди.

Фото: Tez News / Dilruh Isomiddinova

Хабарга кўра, Тошкент шаҳар экология қўмитасига дарахт кесиш бўйича ҳеч қандай мурожаат тушмаган.

«Боғдаги барча дарахтларни тўлиқ рўйхатга олиш ишлари олиб борилди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган инвентаризацияга кўра, ушбу ҳудудда 1698 хил декоратив дарахт мавжуд. Уларнинг барчаси қимматбаҳо турлар қаторига киради. Шунингдек, Тошкент шаҳар экология қўмитасига дарахтларни кесиш бўйича сўровлар келиб тушмади», – дейди Абдурашид Содиқов.

Таъкидланишича, учрашув якунида мажмуа лойиҳаси макети уч кун ичида паркда намойиш этилиши маълум қилинган.

Мавзуга доир:

Янгиликлар