Тошкентнинг 3 туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Пойтахтимизнинг Яккасарой, Юнусобод ва Учтепа туманларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан газ вақтинча учирилади. Бу ҳақда «Худудгазтаъминот» матбуот ҳизмати ҳабар беради.

Шу туфайли 18 июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача газ таъминоти вақтинча ушбу ҳудудларда тўхтатилади:

Яккасарой тумани (Дибулок маҳалласи, У.Носир ва Қушбеги кўчалари) – 928 та хонадон ва 15 та улгуржи истеъмолчи;

Юнусобод тумани (Қашқар маҳалласи) – 146 та хонадон ва 4 та улгуржи истеъмолчи;

Учтепа тумани (Бешкайроғоч кўчаси) – 6223 та хонадон ва 76 та улгуржи истеъмолчи.

Янгиликлар