Самарқандда коронавирусга чалинганлар сони 1,5 минг кишидан ошди

Самарқанд вилоятида 18 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 кишига ошиб, 1523 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 34 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар сони 1353 кишига етди. Ҳозирда 170 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 18 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 352 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 32 062 фуқаро соғайган. Ҳозирда 4048 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.