Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалида Технопарк кампуси ташкил қилинади
Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалида Технопарк кампуси ташкил қилинмоқда. Бу ҳақда филиал директори Нусрат Муродов хабар берди.
Хабарда айтилишича, қурилиш-пудрат корхонаси «Пешку қурилиш-ҳамкор инвест» МЧЖ томонидан кампус қурилиш ишлари кеч кузда ниҳоясига етказилиши кўзда тутилган. Умуман, 2020 йилда филиалда кечаётган қурилиш-таъмир ишларига 1 миллиард 140 миллион сўм маблағ молиялаштирилган.
Шунингдек, 2019 йилдан бошлаб бош ўқув биноси, иккинчи ўқув биносини таъмирлашга 275 миллион сўм, ахборот-ресурс маркази ва иситиш тизимини шай ҳолатга келтириш учун 524 миллион сўм маблағ сарфланган.
Аввалроқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 15 августдан 2020/2021 ўқув йили учун Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Самарқанд филиалига қабул жараёнлари бошланганлигини маълум қилган эди.