Ургутлик фермер 2 гектар пиёз майдонидан 260 млн сўм фойда олди

Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи фермер 2 гектар пиёз майдонидан 260 миллион сўм фойда олди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тумандаги Қ. Рахимов aгро фирмаси ҳудудида «Илҳомжон Фармон даласи» фермер хўжалиги умумий 7 гектар ер майдонга эга эканлиги қайд этилган.

Фото: Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Мазкур ер майдонидан 2 гектарида пиёз маҳсулоти эккан фермер ҳар гектаридан 130 тоннадан, жами 260 тонна пиёз етиштирган.

Фото: Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

«Икки гектар ер майдонидан 260 миллион сўм фойда олдим», — деди фермер хўжалиги раиси С.Ашуров.

Шунингдек, фермер ишсиз бўлган 7 нафар оила аъзоларини бандлигини таъминлашга эришган.

Аввалроқ Фарғона вилояти ҳокимлиги 1000 гектар қўриқ ерда деҳқончиликни йўлга қўядиган депутатга «Gentra» совға қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар