Булунғурда «Камалак» болалар ташкилотига янги раис тайинланди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида «Камалак» болалар ташкилотига янги раис тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Булунғурда 2020 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи «Камалак» болалар ташкилотининг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилишда ёшлар масалаларига алоқадор ҳамкор ташкилот вакиллари, таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот ёшлар етакчилари, сардорлар ва ёшлар иштирок этган.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилиб, туман кенгаши «Камалак» болалар ташкилоти раиси вазифаси узоқ вақтдан буён бўш қолаётгани таъкидланган. Мазкур вазифага Уйғунжон Маматмуродов номзоди таклиф этилган.

Фото: Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Таклиф этилган номзод йиғилиш вакиллари томонидан бир овоздан тасдиқланган. Маълумот учун, Уйғунжон Маматмуродов бугунги кунга қадар тумандаги 43-умумтаълим мактаби бошланғич ташкилот ёшлар етакчиси вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ёшлар иттифоқи Ғиждувон туман кенгашига янги раис тайинланганди. Шунингдек, Ёшлар иттифоқи Қўрғонтепа туман кенгашига раис тайинлангани маълум қилинганди.

Янгиликлар