Ёшлар иттифоқи Ғиждувон туман кенгашига янги раис тайинланди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ғиждувон туман Кенгаши раиси лавозимига 14 октябр куни Aҳмедов Ғолибжон Уйғун ўғли тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Aҳмедов Ғолибжон Уйғун ўғли шу кунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ғиждувон туман Кенгаши ташкилий-кадрлар ва ахборот-таҳлил масалалари бўйича етакчи мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келган.
Маълумот учун, Ахмедов Ғолибжон 1993 йил 4 июньда Ғиждувон туман «Сарвари» маҳалласида туғилган.
Aввалроқ Шофиркон тумани мактабгача таълим бўлимига янги мудир тайинлангани ҳақида хабар берилганди.