Фарғонада видеофотофиксация орқали ниқобсиз юрган 156 нафар фуқаро жаримага тортилди
Фарғона вилоятида 17 октябрь куни видеофотофиксация орқали ниқобли тартибга амал қилмаган 156 нафар фуқаро аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 17 октябрь куни вилоятда жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни видеофотофиксация орқали аниқлаш амалиётини йўлга қўйилган. Унга кўра, ниқобли тартибга амал қилмаган 156 нафар шахснинг фото-видео суратлари олиниб тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Фотосуратга олинган ниқобсиз фуқароларнинг шахси махсус базада аниқланиб, Ички ишлар органи ва Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Ушбу баённома фуқаронинг яшаш хонадонига почта орқали юборилади.
Аввалроқ Фарғонада 17 октябрдан ниқобсиз юрганлар видеокузатув орқали аниқланиб, жаримага тортилиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
Андижон шаҳрининг кўча ва бозорларида фуқаролар ниқобсиз юргани аниқланди
Қўрғонтепада 100 дан ортиқ тиббий ниқобсиз юрган фуқаро жаримага тортилди