Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 18 октябрнинг асосий хабарлари
«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 40 миллиондан ошди.
«Worldometers»нинг 18 октябрь, якшанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:
- дунё бўйича инфекция билан касалланганлар 40 149 404 киши;
- касалликдан тузалганлар 30 017 743 киши;
- инфекция оқибатида вафот этганлар 1 116 907 кишини ташкил этади.
Шунингдек, сўнгги сутка давомида дунё бўйлаб 210 305 та касалланиш ҳамда 2711 та ўлим ҳолати қайд этилган. Бундан ташқари, 18 октябрь куни Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларга коронавирусдан ҳимояланиш мақсадида қўлқоп бепул тарқатилиши ҳақида хабар берилди. Маълумот учун, Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳрида 19 октябрдан бошлаб жамоат транспорти йўловчиларидан тиббий қўлқопда бўлиш талаб этилишини маълум қилганди. Аввалроқ COVID-19 инфекциясидан резинали қўлқоплар ёрдамида ҳимояланиш самара бермаслиги таъкидланганди.
Ўзбекистондаги вазият
Ўзбекистонда 18 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 303 тани ташкил этмоқда.
Мамлакатда 18 октябрь куни 308 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кунлик касалланиш ҳолатларининг 140 таси Тошкент шаҳрида, 76 таси Тошкент вилоятида, 19 таси Жиззах вилоятида, 14 таси Наманган вилоятида, 12 таси Самарқанд вилоятида, 11 таси Сурхондарё вилоятида, 10 таси Сирдарё вилоятида, 9 таси Андижон вилоятида, 7 таси Қорақалпоғистонда, 6 таси Қашқадарё вилоятида ҳамда 4 таси Хоразм вилоятида қайд этилган.
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 527 нафарга етган. 18 октябрь куни 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.
Кун давомида Тошкент шаҳрида 175 нафар, Тошкент вилоятида 50 нафар, Наманган вилоятида 16 нафар, Жиззах вилоятида 15 нафар, Самарқанд вилоятида 14 нафар, Сирдарё вилоятида 11 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Сурхондарё вилоятида 10 нафар, Қашқадарё вилоятида 6 нафар, Хоразм вилоятида 6 нафар, жами 321 нафар бемор соғайган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 63 303 нафар бемордан 60 401 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2375 нафар бемордан 313 нафари оғир, 95 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 17 октябрь куни 313 кишида коронавирус аниқлангани ва 4 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳондаги вазият
АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 8 353 795 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (7,5 миллион киши), Бразилия (5,2 миллион киши), Россия (1,3 миллион киши), Испания (982 минг киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 40 миллиондан ортиқ киши касалланган.
Қозоғистонда 18 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 109 406 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 105 001 нафари тўлиқ соғайган, 1768 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 104 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 35 914 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 28 207 нафари тузалган, 381 нафари вафот этган.
Қирғизистонда 18 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 52 044 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 45 736 нафари соғайиб, 1111 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 5197 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида ушбу касалликка чалинган 227 бемор соғайган.
Тожикистонда 18 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 10 493 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 9511 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 80 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 38 тага кўпайган.
Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.
Россияда 18 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра коронавирус билан касалланганлар сони 1 399 334 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 070 576 нафари соғайган, 24 187 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 15 099 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 185 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 39,8 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.