Мажбурий ижро бюросига директор тайинланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига директор тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Таъкидланишича, Президентнинг 2020 йил 17 ноябрдаги фармонига асосан Ҳасан Муродович Кабиржонов Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида иш бошлаган.

Ҳасан Кабиржoнов Бош прокуратура Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти органларида меҳнат фаолиятини бошлаган. Фарғона ва Республика маҳкамасида ишлаб, сўнгра Марказий банкнинг турли тармоқларида фаолият олиб борган. 2018 йилдан Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Aввалроқ Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаган Ботир Қудратхўжаев Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланганди. Унга қадар вилоят прокурори бўлиб ишлаган Жаҳонгир Ҳотамов эса Наманганга прокурор этиб тайинланган.

Янгиликлар