Ўзбекистон ҳудудида 19 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Гидрометеорология хизмати маркази 19 ноябрь, пайшанба куни Ўзбекистон ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бир оз қор ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9–11 даража совуқ, кундузи 3–5 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 2–3 даража совуқ бўлади.
Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10–15 даража совуқ бўлади.
Aввалроқ «Ўзгидромет» Ўзбекистон ҳудудида шторм огоҳлантириш эълон қилганди. Хабарда айтилишича, Ўзбекистонга 18–20 ноябрь кунлари Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.