Тошкентда эмланмаган мингдан ортиқ ходим ишдан четлатилди

Тошкент шаҳрида эмланмаган ходимларни аниқлаш юзасидан ўтказилган текширувлар жараёнида 1044 нафар фуқаро ишдан четлатилди.

Маълум бўлишича, 17 январь куни ишчи гуруҳ томонидан 305 та тадбиркорлик субъекти ва 203 та бюджет ташкилотида текширув ўтказилди. Натижада тадбиркорлик субъектларининг 359 нафар, бюджет ташкилотларининг 885 нафар ходими вакцина олмагани аниқланди.

Эмланмаган 1044 нафар ходим вақтинчалик ишдан четлатилди, 200 нафарига жарималар қўлланилди, 1 та объектнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.

Шунингдек, Миллий гвардия ходимлари томонидан 65 та бозор, 31 та истироҳат боғи ва хиёбонлар, 46 та оммавий тадбирлар ўтказиладиган объект, 22 та спорт мажмуаси, 6 та йирик савдо маркази ва 131 та жомеъ масжидида фуқароларга карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш олиб борилди.

Янгиликлар