Наманганда яна бир туман ташкил қилинади

Наманган шаҳрида Янги Наманган тумани ташкил этилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар қилди.

Хабарга кўра, Ушбу масала Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кенгашининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 18−19 февраль кунлари Наманганга ташрифи давомида аҳоли учун ижтимоий ва маиший қулайликлар яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, Наманган шаҳри ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида Наманган шаҳар бўйсунувида Янги Наманган туманини ташкил этиш таклифини киритган эди.

Қайд этилишича, ушбу таклиф халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг ҳамда Наманган вилояти кенгашининг қарорлари билан маъқулланган.

Таъкидланишича, Наманган шаҳрида жойлашган 79 та маҳалладан 24 таси, 70 та мактабгача таълим муассасасидан 40 таси, 85 та умумтаълим мактабидан 21 таси, 6 та оилавий поликлиникадан 2 таси ва 52 та касалхонанинг 12 таси Янги Наманган тумани таркибига ўтказилмоқда.

Маълум бўлишича. яги туман ташкил қилиниши билан саноат ва ишлаб чиқаришдаги ролини ошириш бўйича янги туман ҳудудида 16 та саноат корхоналари ва 4 та кичик саноат зонаси барпо этилади. Ташкил этилаётган кичик саноат зоналарида 245 млрд. сўмлик 62 та лойиҳада 2600 та янги иш ўринлари яратиш белгиланмоқда.

Янгиликлар