Янгийўлда шифохонанинг абгор ҳоли акс этган видео тарқалгач, ССВ шифохонани анча олдин қурилган янги бинога кўчирди (фото)

Интернетдаги қатор тармоқларда «Озодлик» радиосига йўлланган Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасига оид видеолавҳа тарқалди. Унда хароб бино, абгор йўлаклар, таъмирталаб палаталар ва суви йўқлиги таърифланган ювиниш хоналари тасвирланган.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров ушбу вазият юзасидан «Kun.uz» нашрига интервью берди:

«Янгийўлга бориб, ҳолат билан танишдим. Видеолавҳада тасвирланган шифохона чиндан ҳам оғир аҳволда. Муассаса 1972 йилда қурилган ва узоқ вақтдан бери таъмирланмаган. Чунки Янгийўлда бутунлай янги ва барча шароитларга эга шифохона қурилган. Турли сабабларга кўра шифокорлар янги шифохонада фаолиятларини бошлашмаган, беморлар ҳам у ерга кўчирилмаган.

Жойига бориб тушунтириш ишлари ўтказдик, бош шифокор ва бўлим бошлиғига янги шифохонани янгитдан таништирдик, имкониятларини кўрсатдик. Айтиш мумкинки, зарур шароитлар яратилган янги юқумли касалликлар шифохонаси ходимларга манзур бўлди. Кўчиш жараёни бошланди. Дори-дармонлар бўйича камчиликлар ҳам ўрганиб чиқилди ва зарур дорилар ҳам етказиб берилди», — деди вазир ўринбосари.

Фото: «Kun.uz»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, беморлар кўчирилаётган янги бинонинг суратларини ҳам тақдим этган.

Фото: «Kun.uz»

Фото: «Kun.uz»

Фото: «Kun.uz»

Фото: «Kun.uz»

Фото: «Kun.uz»

Фото: «Kun.uz»

Фото: «Kun.uz»

Фото: «Kun.uz»

Фото: «Kun.uz»

Фото: «Kun.uz»

Аввалроқ Самарқанд ҳокими Ургутда коронавирус ва пневмонияга чалинган беморлар учун 500 ўринли шифохона қурилишини маълум қилган эди. 

Янгиликлар