Самарқанд ҳокими Ургутда коронавирус ва пневмонияга чалинганлар учун 500 ўринли шифохона ташкил қилинишини маълум қилди (видео)
Самарқандда вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг 17 август куни навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унда вилоят ҳокими Эркин Турдимов Ургут туманидаги тиббиёт коллежи негизида коронавирус ва пневмония билан оғриган беморлар учун 500 ўринли махсус шифохона ташкил қилинишини маълум қилди.
«Агар Ургутда касаллик ҳолатлари кескин кўпайиб кетадиган бўлса, беморларни Самарқанд шаҳрига олиб келмай, туманнинг ўзида даволаш учун чора-тадбирлар кўрилмоқда», — дейди вилоят ҳокими.
Таъкидланишича, шифохона барча керакли тиббий буюмлар, СЎВ, кислород концентраторлари ва бош ускуналар билан жиҳозланади.
Аввалроқ Самарқандда коронавирус беморлари учун яна 400 ўринли шифохона ишга туширилиши, вилоят ҳокимининг тиббиёт ходимлари ичида ҳар замонда касбига садоқатсиз кишининг учраши бу барча шифокорлар садоқатсиз дегани эмаслигини таъкидлагани хабар қилинганди.