Наманганда 2020 йилда хотин-қизларнинг раҳбарликка тайинланиш кўрсаткичи салкам 50 фоизга кўпайди

Наманганда Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг муҳокамаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Таъкидланишича, муҳокамада вилоятдаги аёлларнинг раҳбарлик лавозимига тайинланганлар кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 745 нафарга (47,1 фоиз) кўпайганлиги айтилган.

Мажлисда айтилишича, хотин-қизларнинг қарор қабул қилишдаги ўрнини кучайтириш, вилоятнинг бошқарув органларида аёллар сонини ошириш, тармоқларда кадрлар захирасини яратиш бўйича кўрсатмалар берилганди. Аммо муҳокама давомида Норин, Янгиқўрғон, Уйчи туманларида хотин-қизлар захираси ҳалигача белгиланган тартибда ташкил этилмаганлиги аниқланган.

Вилоятдаги жами 1 миллион 747 минг (55 фоиз) нафар меҳнатга лаёқатли аҳолининг 850,4 мингини (55 фоиз) хотин-қизлар ташкил қилади. Таҳлил натижаларига кўра, бошқарув тизимида ишлаётган хотин-қизлар 8,8 минг нафарни, техник ходим аёллар 56 минг нафарни ташкил қилиб, умумий банд ходимларга нисбатан ишловчи хотин-қизлар улуши 55 фоизни, шундан бошқарувда 33 фоизни ташкил қилади.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Вилоятда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган 5828 нафар хотин-қиз мавжуд бўлиб, мутасадди тузилмалар томонидан уларга ўз ишини йўлга қўйишда ёрдам кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, 4140 нафар хотин-қиз ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, 850 нафар хотин-қизга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилган, ўзини ўзи банд қилган 2 145 нафар хотин-қизга меҳнат дафтарчалари берилган.

Маълумот ўрнида, 2020 йилда 15 010 нафар фуқаронинг иш билан бандлиги таъминланиб, йўналишлар кесимида 8773 нафар хотин-қиз корхона, ташкилот ва муассасаларга доимий иш ўринларига жойлаштирилган. Январь-апрель ойлари давомида 752 нафар моддий ёрдамга муҳтож, 139 нафар ёлғиз, 276 нафар ногирон, 405 нафар тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизларга кўмак кўрсатилган.

Aввалроқ Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси 11 сентябрь куни чақирилгани ҳақида хабар берилганди. Мажлисда Танзила Норбоева ёшлар орасида синтетик моддалар истеъмоли оммалашаётгани барчани ташвишлантириши кераклигини айтган.

Янгиликлар