Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 40 миллиондан ошди

«Worldometers» портали берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 40 миллиондан ошди.

Скрин: «Worldometers»

Унга кўра, 19 октябрь соат 16:00 (Тошкент вақти бўйича) ҳолатига кўра, жами касалланганлар сони 40 352 344 кишини ташкил қилган. Энг кўп касаллик ҳолати АҚШда (8 388 013), ундан кейинги ўринда Ҳиндистон(7,552,262) ва Бразилияда(5,235,344) қайд этилган.

Порталга кўра жами ўлимлар сони 1,119,357, касалликдан соғайганлар сони 30,147,498 тани ташкил этади.

Маълумот ўрнида, 2020 йил 19 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 430 (+127) нафарни ташкил этмоқда.

Аввалроқ дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 38 миллиондан ошгани, артериал гипертонияси бор одамда коронавирус оғир кечиши хабар берилганди.

Янгиликлар