Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини ис гази хавфидан огоҳлантирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролар, ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларига ис газидан эҳтиёт бўлиши борасида мурожаат қилди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, об-ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши натижасида газ ва бошқа турдаги муқобил ёқилғи иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши ҳамда ис газидан заҳарланиш мумкин.

Бундай ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилиш сўралади:

  • қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик;
  • тунги вақт аҳоли турар жойларида ўрнатилган иситиш тизимини назоратсиз қолдирмаслик;
  • ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланмаслик;
  • иситиш печлари ва уларнинг мўриларининг созлигига, уларни турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслик ҳамда махсус ташкилотлар томонидан ўз вақтида тозаланишига алоҳида эътибор бериш;
  • иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюмларни сақламаслик;
  • иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсия ва йўриқномаси талабларига риоя қилиш;
  • газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилиш ва уларга резина шлангалар орқали уланишга йўл қўймаслик;
  • агарда хонада газ ҳиди сезилса, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланмаслик, дарҳол хонани шамоллатинг ҳамда газ хизматига зудлик билан хабар берилиши сўралган.

Аввалроқ Марғилонда ёрилган қувур таъмирланиб, 740 та хонадонда табиий газ таъминоти қайта тиклангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар