Фарғонада 608 та газ тақсимлаш қурилмаси кунлик назоратдан ўтказилди
«Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали 15 октябрь куни газ қувурлари ва газ тақсимлаш қурилмаларини кунлик назоратдан ўтказиш ва режимга созлаш ишларини ўтказди. Бу ҳақда филиал ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Хабарга кўра, «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиалининг вилоят бўйича шаҳар ва туман бўлимлари томонидан 608 та газ тақсимлаш қурилмалари кунлик назоратдан ўтказилган. Уларда режим-созлаш ишлари олиб борилиб регулятор орқали газ ўтказилиши таьминланган. 18 та газ тақсимлаш қурилмалари қайта бўёқланган ва огоҳлантирувчи ёзувлари янгиланган. Шундан 22 тасида йиллик техник тафтиш ишлари бажарилган.
Маълум бўлишича, филиалларнинг газ қувурларига бириктирилган ходимлар томонидан 650,5 км газ қувурлари кунлик назоратдан ўтказилган. 1,1 км ер ости газ қувурларининг техник ҳолати махсус асбоблар ёрдамида текширилган, 0,1 км газ қувурлари бўёқланган. Аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилган.
Аввалроқ Пастдарғомда қарзи бор 172 та хонадон газдан узилгани, Тўрақўрғон ИЭСнинг иккита буғ-газ қурилмаси фаолияти тиклангани хабар қилинган эди.